5.2. Электрон китоблар

Инсоният ўз умри давомида имкон қадар кўп ахборотларни кичик хажмга жойлашга харакат қилган. Аввал папирусга ёзилган китоблар пайдо бўлди, сўнгра пергаментдан фойдаланилди. Кейинчалик (1456 йил, Гутенберг) китоб босиш даври келди. Бугун биз китобларнинг энг сўнгги авлоди - электрон китоблар тўғрисида гапирмоқдамиз.

      Электрон китоб яратиш ғояси кўп вақтдан бери мутахассисларни қизиқтириб келган. Электрон китоб яратиш тарихи 1945 йилдан бошланади. Бу пайтда футурист Ванавар Буш томонидан "китобларни, ёзувларни ва хабарларни сақлаш, ишлов бериш, узатиш" имконини берувчи хусусий қурилмалар яратиш хақида фикрлар билдирилган эди.
      Электрон нашриёт иши ривожининг кейинги босқичи 1968 йилга тўғри келади. Тед Нельсон томонидан "гипертекст"нинг яратилиши, яъни World WideWeb асосининг яратилиши айни пайтда матнларни Internetда сақлашнинг ва хозирги пайтда яратилаётган электрон китобларнинг бош форматининг яратилишига асос бўлди.
      1968 йил талаба Алан Кай томонидан китоб вазифаларини бажарувчи DynaBook портатив интерактив компьютер лойихаси ишлаб чиқилди. Йигирма йилдан кейингина ушбу лойиха тижоратда амалга оширилди. 1971 йилдан бошлаб IllinoisBenedictineCollegeташаббуси биланбугунги кундаэнг кўп электрон форматли китобларни ўз ичига олганProjeсtGutenbergлойихаси амалга ошабошлади. 1981 йилда бизга маълум бўлган Тед Нильсон "Xanadu" гурухини ташкил қилади ва электрон китоблар билан савдо қилишни режалаштиради. 1982 йилда Онлайн режимида ишловчи FSFnet биринчи электрон журнал пайдо бўлди. Унда бадиий асарлар - қисқа фантастик хикоялар босилди. Шундай қилиб, 1998 йили бир пайтнинг ўзида иккита қурилма- том маънодаги электрон китоб сотувга чиқарилди. Булар "SoftBookReader" ва "RocketeBook" лардир.
 
 
SoftBookReader
SoftBookReader - бу электрон китоб нимаси биландир замонавий субноутбукни эслатади ва у ўзига тўқ, бадавлат кишиларга мўлжалланган. Китоб муқовасининг соф теридан ишланганлиги ва қатъий ишчан дизайн уни 1998 йилги энг аъло товарлар сарасига киритди. Бундай электрон китоб бахоси 600 АқШ доллари (ёки 300 доллар қ 2 йил давомида хар ойда 20 доллардан обуна бўлиш мумкин) қилиб белгиланди. Бизнинг назаримизда, анча қиммат бўлиб кўринган бу пулга фойдаланувчи барча функцияларга эга бўлган компьютерга эга бўлади.
SoftBookReader - оғирлиги 1,3 кг. бўлиб, стандарт китоб ўлчамидан салгина каттадир. У монохром LSD мониторга (6-8 дюйм), ичига ўрнатилган модемга ва 8 МВ хотирага эга бўлиб, унда 5000 бетли матнни сақлаш мумкин. Керак бўлган холларда Flash-картаёрдамида хотирани 50 000 бет сиғадиган қилиш мумкин. Батарейкалар ёрдамида электрон китоб 5 соат ишлай олади.
SoftBookReaderни сотиб олган хар бир харидор Америкадаги оммабоп кундалик янгиликлар сайтига эркин кириш ва яна 100 та классик адабиётларга бепул эга бўлади. Бундан бошқа китоблар ва даврий нашрлар учун хақ тўланади. Ўртача битта электрон китоб $10-25 туради, бу эса қоғоз китобга қараганда $7-8 арзон демакдир. Ўртача битта қоғоз китоб $15-35 туради. Бундай нарх-наво бизнинг тасаввуримизда жуда катта бўлиб туюлади, аммо бир нарсани эсда тутиш лозимки, китоблар Америкада хамма вақт хам арзон бўлмаган, хатто юмшоқ муқовали китоблар хам ($15), қаттиқ муқовали китоблар хам одатда кам чиқарилган ($25-35). Бу нарх-наво газеталарга хам тегишлидир, "Time " нинг электрон вариантининг йиллик обунаси $60, "TheWashingtonPost" нинг электрон вариантининг йиллик обунаси $107 ни ташкил қилади.
      Яқин келажакда SoftBook Pressнинг янги моделини ишлаб чиқиш мўлжалланилмоқда. Унинг кенгайтирилган хотираси (CompactFlash) 100 000 бетгача ахборот сақлай олади (128 МВ), Унга, 33,6 К модем, тармоқа уланиш имкониятини берувчи карта ва такомиллаштирилган LCDтипидаги монитор ўрнатилган.
SoftBookReaderкитобдаги матн бўйича қидирув бажара олади, исътемолчини қизиқтирган фрагментларни белгилаб қўйиши мумкин, гиперматндан фойдаланади, матнда турли иллюстрациялардан, жадваллардан, диаграммалардан фойдаланиш имконияти бор. Буларнинг барчаси жуда содда усулда бажарилади, чунки электрон китоб асосида HTML тили ётади. Булардан ташқари яқин орадан бошлаб мақолаларни яратиш воситаси OpeneBook формати ишлатила бошладики, у барча электрон китобларга мос келади.
RocketeBook
      Бу махсулот дизайн ва нархи бўйича анча демократик бўлиб (1998 йили совриндор бўлган), у $200 миқдорда бахоланган. RocketeBook имкониятлари хам камтаргина. Бу қурилма ёшлар,
 
талабалар, мактаб ўқувчилари ва умуман олганда кам таъминланганларга мўлжалланган.
      Замонавий PDA ни эслатувчи китоб стандарт шаклдаги китобдан салгина кичик бўлиб, оғирлиги 627 г. ва 32 000 сахифани сақлаш имкониятга эга бўлган 4 МВ Flash - хотирага, (1,4 Х 7,6) ўлчамдаги суюқ кристалли дисплейга эга бўлиб, автоном равишда бетўхтов 40 соат ишлай олади. Нисбатан катта "хажмли" китоб хам мавжуд, Бу RocketeBook Proбўлиб 15 200 сахифали (16 МВ) ахборотни сақлай оладиган ва керак бўлганда хотирасини 32 МВ га етказа оладиган қурилмадир.
RocketeBookнинг ишлаши учун компьютер талаб қилинади. Керакли файллар Интернет орқали китобга кетма-кет порт орқали юкланади. RocketLibrarianнинг расмий кутубхонасининг манзили: (htt://WWW.rocket-library.com/). Электрон китобнинг бундай тузилиши қурилманинг арзонлигини таъминласа-да, матнларни юклашни қийинлаштириади ва электрон китобна компьютерга боғлаб қўяди.
RocketeBookкомплекти билан бирга фойдаланувчилар "Алиса в стране чудес" китобини ва 75 000 сўзни ўз ичига олувчи "RandomHouseWebster-seDictionary" га эга бўлишади. Бошқа китобларни сотиб олиш керак бўлади. SoftBook Pressга қараганда жуда кўп материаллар бепул тақдим қилинади.
      SoftBookReader сингари NuvoMedia махсулоти хам OpeneBook спецификацияларини қабул қилган, яъни матнга оқ-қора расмларни, жадвалларни, диаграммаларни, фотосуратларни киритиш имкониятига эга. Фойдаланувчи ўз электрон китобини яратмоқчи бўлса у, RocketWriterдан фойдаланади. Унинг функционал имкониятлари SoftBook Press PersonalPublisher нинг имкониятларига ўхшаш. Бундан ташқари RocketeBookнинг РС эмуляторини компаниянинг сайтидан юклаш мумкин. қурилмани яратувчилар келгусида электрон китобни рангли монитор ва USBпорт билан ишлайдиган қилиш ниятидалар.
Албатта,SoftBookReaderва RocketeBookэлектрон китоблар бу сохадаги дастлабки қалдирғочлардир. Электрон китобларнинг нисбатан қимматлиги ва уларнинг ўзбек ва рус тилларда деярли йўқлиги республикамизда бундай техника мўъжизасининг кенг тарқалишига имкон бермайди.
      Электрон китоблар қоғоз китобларни сиқиб чиқарадими? - буни хаёт кўрсатади. Китобхонларнинг кўпчилиги монитор орқали ўқишни ёқтиришмайди, электрон китоблар нисбатан қиммат. Аммо аналитикларнинг фикрига кўра, 21-асрда нашрларнинг 90% электрон шаклда тарқалар экан.
1

5.3. Электрон каталог. Йиғма каталог 5.4. Кутубхона MARC-форматлари